2026 йил 9 июнь
2026 йил 29–30 июнь кунлари республиканинг барча ҳудудларида риэлторларнинг малака сертификатини олиш учун экстерриториаллик тамойили асосида малака имтиҳонлари ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 838-сон қарори талаблари асосида 2026 йил 29–30 июнь кунлари риэлторнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонлари ўтказилиши маълум қилинади.
Малака имтиҳонлари риэлторлик фаолияти соҳасидаги камида элликта риэлторлик ташкилоти ва риэлтор аъзолигига асосланган “Риэлторлик ташкилотлар ассоциацияси” ва “Риэлторлар гильдияси” жамоат бирлашмалари томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги назорати остида ташкил этилади.
Эслатма: навбатдаги малака имтиҳонида иштирок этиш учун аризалар 2026 йил 24 июнга қадар қабул қилинади.
Малака имтиҳонлари Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари биноларида қуйидаги манзилларда ўтказилади.
| Т/р | Ҳудуд номи | Тест имтиҳони ўтказиладиган манзил | Масъул ходим | Алоқа учун телефон |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Қорақалпоғистон Республикаси | Нукус шаҳри, А. Темур кўчаси, 112а-уй | Р. Искендеров | (91) 392-77-59 |
| 2 | Андижон вилояти | Андижон шаҳри, А. Навоий кўчаси, 126-уй | Б. Юлдашев | (91) 490-70-05 |
| 3 | Бухоро вилояти | Бухоро шаҳри, И. Каримов кўчаси, 10-уй | А. Кудратов | (90) 635-44-33 |
| 4 | Жиззах вилояти | Жиззах шаҳри, Ш. Рашидов шоҳ кўчаси, 63-уй | С. Пардабоев | (91) 592-77-95 |
| 5 | Қашқадарё вилояти | Қарши шаҳри, А. Темур кўчаси, 43-уй | Ш. Ураков | (91) 456-80-01 |
| 6 | Навоий вилояти | Навоий шаҳри, С. Айний кўчаси, 27-уй | Х. Турсунов | (93) 462-22-11 |
| 7 | Наманган вилояти | Наманган шаҳри, Навоий кўчаси, 72-уй | Л. Отахонов | (93) 403-44-55 |
| 8 | Самарқанд вилояти | Самарқанд шаҳри, Кўк сарой майдони, 1А-уй | О. Зайниддинов | (94) 730-79-30 |
| 9 | Сурхондарё вилояти | Термиз шаҳри, М. Қошғарий кўчаси, 36а-уй | А. Мирзаев | (91) 717-05-47 |
| 10 | Сирдарё вилояти | Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 3-уй | И. Кодиров | (90) 105-00-92 |
| 11 | Тошкент вилояти | Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, 45-уй | С. Жабборов | (97) 700-29-27 |
| 12 | Фарғона вилояти | Фарғона шаҳри, А. Навоий кўчаси, 17-уй | Э. Исаков | (93) 484-25-25 |
| 13 | Хоразм вилояти | Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй | Р. Машарипов | (91) 422-06-66 |
| 14 | Тошкент шаҳри | Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй | З. Қаҳҳоров | (71) 207-04-97 |
Изоҳ: талабгорлар яшаш жойидан қатъи назар, тест имтиҳонини Агентликнинг исталган ҳудудий бошқармаси биносида топширишлари мумкин.
Малака имтиҳонлари талабгорлардан келиб тушган сўровномаларга қараб бошқа кунларга ўтказилиши мумкин.
Малака имтиҳони бошқа кунга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот Давлат активлари агентлигининг расмий веб-сайтида камида 15 кун олдин эълон қилинади.
Мазкур малака имтиҳонлари электрон шаклда махсус дастур асосида ўтказилади ва ушбу жараён видеотасвир орқали тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.
Малака имтиҳонида иштирок этувчилар рўйхати ва видеотасвир ҳаволаси имтиҳон ўтказилишидан беш кун аввал қўшимча равишда www.davbaho.uz, www.arouz.uz ва www.realtorsguild.uz веб-сайтларида эълон қилинади.
Тест имтиҳонига қўйилган талабгорлар режа-жадвал асосида белгиланган кунда тест имтиҳонини топшириш учун кечикмасдан, шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари зарур.
Қўшимча маълумот учун телефон рақамлари: (71) 259-20-19, (71) 259-22-87.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
“Риэлторлик ташкилотлар ассоциацияси”
“Риэлторлар гильдияси”